Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси 31 октябрдан Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлайди.
Қишки жадвалга кўра, Тошкент-Рига-Тошкент қатнови ҳар жума куни бажарилади. Тошкентдан учиб кетиш 18-40 да, Ригага етиб бориш 21-10 да. Ригадан Тошкентга учиш 23-50 да, Тошкентга етиб келиш – шанба куни 07-45 да.
Бундан ташқари ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари Тошкент-Рига-Ню-Йорк-Рига-Тошкент қатнови бажарилиши ҳам давом этади.
Замонавий Боинг -767 самолётлари – ушбу йўналишдаги йўловчилар хизматида, деб хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати.





