1

​​Сурхондарёда хорижлик оғуфурушлар ҳаракати фош бўлди

ЖИНОЯТ 17.12.2018, 17:42
​​Сурхондарёда хорижлик оғуфурушлар ҳаракати фош бўлди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Айритом" чегара божхона пости ходимлари қўшни Афғонистондан гиёҳвандлик моддаларининг юк поезди орқали мамлакатимизга ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйди.

Вазни 23,92 грамм бўлган заҳри қотил Афғонистондан мамлакатимиз ҳудудига темир йўл орқали кириб келган юк поезди таркибидаги вагонларнинг бир-бирига туташадиган қисмига 12 та рангсиз целофан пакетларга ўралиб, устамонлик билан яширилган экан.

Вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳидан хабар қилишларича, яна бир ҳолатда мазкур божхона постининг "кириш" пиёдалар залига Афғонистон давлатидан кириб келган Франция Республикаси фуқароси S.L нинг ҳам қалтис ҳаракати фош бўлиб қолади. Унга тегишли қўл юклари божхона кўригидан ўтказилаётганда "Esse" ёзувли кўк рангдаги полиэтилен пакет ичида қуритилган кўкнори хашаги гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1