АсосийJamiyat

Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги ташаббуси – turdimov.uz сайти очилди

'Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги ташаббуси – turdimov.uz сайти очилди'ning rasmi

Замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланадиган, ижтимоий тармоқларда анча фаол бўлган Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов turdimov.uz сайтини ташкил этди.

Шу йилнинг июль ойида Самарқанд вилоятига раҳбар бўлиб келган Э.Турдимов аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида телеграмда ўз мессенжерини ташкил этиб, мурожаатларни қабул қилишни бошлаган эди. Декабрь ойигача телеграм орқали 3200 га яқин мурожаат келиб тушиб, уларнинг аксарияти ўз вақтида ечим топган.

Шунингдек, вилоят телевидениесида ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар раҳбарларининг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотларини йўлга қўйди. Ушбу кўрсатувлар бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг фейсбукдаги саҳифасида намойиш этиб борилмоқда.

turdimov.uz сайтида Самарқанд вилоятидаги янгиликларни ёритиш, халқ фикрининг бериб боришга алоҳида эътибор қаратилган.

    Бошқа янгиликлар