1

Ўзбекистон орқали транзит имкониятлари кенгайтирилмоқда

ЖАМИЯТ 18.12.2018, 11:43
Ўзбекистон орқали транзит имкониятлари кенгайтирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрь куни имзоланган 1022-сонли қарорига кўра Ўзбекистон ҳудудидан транзит юкларини олиб ўтишнинг алоҳида қоидаларига тузатишлар киритилди, дея хабар берди Norma.

Автомобиль транспортида транзит юк ташиш: кўпроқ вақт берилди, "янги йўналишлар" очилди.

Транзит юк транспорт воситаларининг мамлакатдан чиқиб кетиш муддати кирган кунидан бошлаб 5 кунгача узайтирилди (аввал 3 кундан ошмаган).

Бундан ташқари чет элликларнинг Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит юк ташиши учун 47 та янги йўналиш очилди. Уларнинг аксарияти Тожикистон (18 йўналиш) ва Туркманистон (12 йўналиш) чегарасидан кириш учун ташкил этилган.

Шунингдек, эндиликда божхона назорати остида божхона омборхоналарида чет эл автомобилидан миллий автоташувчига юклаш рухсат этилди.

Чет эл автоишқибозлари Ўзбекистондан ўтишлари осонроқ бўлди.

Умумий қоидаларга кўра транзит билан автомобилда Ўзбекистон орқали ўтувчи чет эл фуқаролари фақат халқаро автомобиллар учун мўлжалланган йўналишдан фойдаланиши мумкин бўлган.

Истисно тариқасида, энди ушбу талаб Ўзбекистон орқали туристик (нотижорий) мақсадларда автомобилда йўналиш кўрсатилган ҳолда ўтаётган чет элликларга жорий қилинмайди.

Алоҳида юкларга рухсат тезроқ берилади.

Ўзбекистон орқали алоҳида ва ҳарбий мақсадлардаги юкларга рухсат бериш жараёни тезлаштирилди. Рухсатнома бериш ёки уни рад этиш умумий муддати ариза ва барча ҳужжатларни топширилгандан бошлаб 20 кундан ошмаслиги лозим (аввал — 30 кун). Муносиб равишда ушбу жараённинг алоҳида босқичларида ҳам муддатлар қисқартирилди. Шунингдек, рухсатномани амал қилиш муддатини узайтириш ҳам тезроқ амалга оширилади.

Рухсатнома энди 30 кун амал қилади. Аввалги шаклга кўра ҳужжатларни бундан кам муддатга берилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Мудофаа вазирининг йўқлигида унинг биринчи ўринбосари имзо чекиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1