Андижонда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги съездига Андижон вилоятидан делегатлар сайлашга бағишланган конференция ўтказилди, дея хабар беради ЎзА.
Партия фаоллари, делегатлар, тегишли ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда жорий йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарликнинг бориши, ушбу сиёсий жараёнда фаол қатнашиш, депутатликка муносиб номзодлар кўрсатиш сингари масалалар муҳокама қилинди.
Иштирокчилар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди дастури лойиҳаси билан таништирилди.
Кўрилган масалалар, партиянинг сайловолди ҳаракат дастури юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. ЎзЛиДеПнинг навбатдаги съездига делегатлар сайланди.
28.10.2014 16:41





