“Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари Урганч шаҳрига етиб келди. 28 октябрь куни улар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги хўжаликларда, тиббиёт муассасаларида бўлди, Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишди, дея хабар бермоқда ЎзА.
ЎзА махсус мухбирлари халқаро анжуман иштирокчиларининг айримлари билан суҳбатлашди.
Ханс-Ульрих ИМ, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ижрочи қўмитаси маслаҳатчиси ва халқаро лойиҳалар бўйича менежери:
– Оролнинг қуриган қисмидан миллионлаб тонна туз ва чанг кўтарилиб, жуда катта ҳудудда ҳаво ва тупроқ ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу аҳоли, жумладан, ёш авлод саломатлигига, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига салбий таъсир кўрсатаётир. Бугунги кунда Оролбўйи аҳолиси генофондини асраш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистонда Оролбўйидаги экологик муаммо ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани эътиборга молик. Ташкилотимиз фаолиятида мамлакатингиз алоҳида ўрин тутади. Хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорликда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, соҳа мутахассислари малакасини ошириш, ўрмонзорлар барпо этишга оид қатор лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Мазкур глобал муаммо оқибатларини енгиллаштириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишимиз, бу ишга жамоатчиликни янада кенгроқ жалб этишимиз ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашимиз лозим.
Анхель Фернандес Рамос, “CYTSA” компанияси менежери (Испания):
– Ушбу конференцияга кўплаб мамлакатлардан, нуфузли халқаро ташкилотлар ва компаниялардан вакиллар ташриф буюргани уларнинг Орол муаммосини ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида эканидан далолатдир.
Компаниямиз институционал ривожланиш, бизнес-инновациялар ва муҳандисликда қўлланиладиган маҳсулотларни етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Орол денгизи муаммосини, унинг глобал миқёсда атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш ҳамда оқибатларини юмшатиш борасидаги лойиҳаларда фаол иштирок этиш ниятидамиз.
Ўзбекистонга келганимдан қалбим қувончга тўлди, руҳим кўтарилди. Хивадаги бетакрор тарихий обидалар, миллий либос ва ҳунармандлик буюмлари ҳар қандай кишини ҳайратга солади. Ичанқалъани кўриб, маҳобатли миноралар орасида ўзимни гўё мўъжизалар оламида юргандай ҳис этдим.
Ким Хак СУ, Корея Республикаси халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) катта маслаҳатчиси:
– Бугунги кунда Орол муаммоси нафақат Марказий Осиё минтақасининг, балки бутун дунёнинг муаммосига айланган.
Беруний туманидаги ёшлар боғига дарахт кўчатларини ўтқазишда иштирок этганимиздан, бу ердаги экологик ҳолатни яхшилашга, оз бўлса-да, ҳисса қўшганимиздан хурсандмиз. Оролбўйида қурғоқчиликка ва шўрга чидамли буталар экиш, дов-дарахтлар ва ўсимликларни кўпайтириш бўйича бу каби лойиҳалар амалга оширилаётгани диққатга сазовор. KOICA Ўзбекистон билан бу борадаги ҳамкорликни ривожлантириш, қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятида.
Харви Боисгуиллауме, Франция Экология, барқарор ривожланиш ва энергетика вазирлиги департаменти директори:
– Ўзбекистонда Орол бўйидаги вазиятни яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар эътиборга молик. Ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ва уни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қатор йирик, аниқ мақсадли дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётир. Хоразм вилояти шифохоналарида аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шарт-шароит бизни ниҳоятда қувонтирди. Лекин бу борада ҳали яна кўп ишлар қилиш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарур.
“Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги халқаро конференция бутун дунё учун муҳим аҳамият касб этади. Форумда минтақадаги муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, Оролбўйидаги ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазиятни яхшилашга доир конструктив режалар ишлаб чиқилишига ишонамиз.
Андреас Брундер, Халқаро мустақил тиббий-гуманитар ташкилотнинг Марказий Осиёдаги минтақавий миссияси раҳбари:
– Ташкилотимиз Ўзбекистон билан 1999 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатингизда соғлиқни сақлаш