1

ЖЧ-2018 мусобақасининг расмий рамзи таништирилди

СПОРТ 29.10.2014, 10:58
ЖЧ-2018 мусобақасининг расмий рамзи таништирилди

Кеча 2018 йилда Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий эмблемаси таништирилди.

Таништирув маросимида ФИФА президенти Йозеф Блаттер, Италия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионлигига эришган Фабио Каннаваро ва Россия Спорт вазири Виталий Мутко иштирок этишди.

“Россия-2018” ташкилий қўмитаси мазкур расмий эмблемада Россиянинг космосни забт этиши, рус халқининг тасвирий санъат маҳорати ва футболга бўлган муҳаббатини ифодалашини қайд этиб ўтди.

Ушбу логотип махсус ҳайъат томонидан кўплаб намуналар ичидан танлаб олинди. Ҳайъат таркибига қуйидаги масъул шахслар киритилганди: ФИФА бош котиби Жером Вальке, Россия спорт вазири Виталий Мутко, Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеев, ташкилий қўмита бош директори Алексей Сорокин, Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло, ВГТРК вакили Олег Дробоедов, пианиночи Денис Мацуев, дирижёр Валерий Гёргиев, актриса Чўлпон Хаматова.

Манба: www.sport-express.ru   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1