АсосийJamiyat

Юнусободда Матиз ғалати фалокатга учради

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида, Амир Темур кўчаси бўйлаб Тошкент телеминораси қаршисида Матиз русумидаги автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда podrobno.uz.

Машина номаълум сабабларга кoра йўл четига чиқиб, олд томони ерга теккан ҳолда дарахтга тикка суяниб қолган. Афсуски, автомобил қандай қилиб бу ҳолатга келганини кўрганлар топилмаган, барча гувоҳлар фақатга якуний ҳолатни кўрган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бир неча тахминларни илгари сурган: ҳайдовчи маст ҳолда бўлган, автомобилни бошқа транспорт воситаси туриб юборган ёки аварияга пиёда сабаб бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасидан зарар кўрганлар ҳақида маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар