Иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик ва уни бузиш Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи У.Юсупов хонадонида ёнғин содир бўлишига олиб келди, дея хабар беради podrobno.uz.
Натижада ўрин ва унда ухлаб ётган бола ёниб кетган. Ёнғинга қарши курашувчилар 3 ёшли боланинг куйган танасини олиб чиқишди.
ИИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, ўтган ҳафтада жами 212та ёнғин ҳодисаси қайд этилган. Натижада 4 киши турли даражадаги жароҳат олган бўлса, бир киши ҳалок бўлган. Ёнғинга қарши кураш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида 999.5 миллион сўмга тенг қурилиш материаллари ҳамда 803.4 миллион сўмлик моддий қимматбаҳо моллар сақлаб қолинган.