1

Блаттер: "Бир мамлакат ҳалигача Россиянинг ЖЧ-2018 мезбонлигини хато деб ҳисобламоқда"

СПОРТ 29.10.2014, 12:58
Блаттер: "Бир мамлакат ҳалигача Россиянинг ЖЧ-2018 мезбонлигини хато деб ҳисобламоқда"

ФИФА президенти Йозеф Блаттер ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси кузатиш кенгашинингмажлисида мусобақанинг Россияда ўтишига ҳамма ҳам хурсанд эмаслигини маълум қилди.

"Россиянинг ЖЧ-2018 мезбонлигини ҳозиргача хато деб ҳисоблаётган битта мамлакат бор. Бу мамлакатда футболни ўйлаб топишган. Ҳалол ўйин деган тушунча бор. Ютқазишни ҳам билиш керак.

Таъкидлаш керакки, бу Россиянинг Жаҳон чемпионати эмас, балки Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати. Бу ФИФА ва Россиянинг қўшма мусобақаси. Биз сизларга ишонамиз, сизлар бизга ишонасиз. Кимки Россияда ўтадиган Жаҳон чмпионатига бойкот эълон қилса, менинг уларга жавобим шу: "Аксинча, ҳамма бирлашиши керак, ҳамм келиши керак. Бу мусобақа Россиягагина эмас, бутун дунёга ишонч беради", - дейди Блаттер.

Манба: football.kulichki.net

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1