1

Сирдарёлик 3 нафар тадбиркор бизнес йўналишидаги курсларда ўқиш учун Ҳиндистонга юборилади

ЖАМИЯТ 29.10.2014, 15:44
Сирдарёлик 3 нафар тадбиркор бизнес йўналишидаги курсларда ўқиш учун Ҳиндистонга юборилади

Гулистон шаҳрида ҳиндистонлик ишбилармонлар иштирокида “Тадбиркорликни ривожлантириш стратегияси” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон — Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази” ташаббуси билан ўтказилган мазкур семинар якунида сараланган уч нафар маҳаллий тадбиркор Ҳиндистонда бизнес йўналишида ташкил этиладиган ойлик курсларда ўқиш имкониятини қўлга киритди.

Марказ 2006 йилда Ҳиндистоннинг Тадбиркорликни ривожлантириш институти ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган битимга мувофиқ, Тошкентда очилган бўлиб,  Фарғона, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида унинг филиаллари ҳам ташкил этилган.

Марказдан кўзланган мақсад, тадбиркорларга бозор инфратузилмаси ҳақида кенгроқ маълумот бериш, уларга бизнесни йўлга қўйишда кўмаклашиш, экспортни рағбатлантириш ҳамда сифатни бошқаришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Манба: “Туркистон-Пресс” НАА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1