Навоий вилоятида тижорат банклари томонидан чорвачиликка 2,6 млрд сўм кредит ажратилди

ЖАМИЯТ 29.10.2014, 17:10
Навоий вилоятида тижорат банклари томонидан чорвачиликка 2,6 млрд сўм кредит ажратилди

Навоий вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 90 минг 582 тоннадан зиёд гўшт, 256 минг 243 тонна сут тайёрланиб, тегишли тартибда жойларга етказиб берилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

«Чорвачилик ривожланмоқда, — деди вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси масъул ходими Қаноат Туменбаев. — Жорий йилда Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота ва Хатирчи туманларига 262 бош наслли мол келтирилди. Тижорат банклари томонидан соҳага икки миллиард 599 миллион сўм кредит ажратилди. Фермер хўжаликларининг икки миллиард сўмдан зиёд маблағи шу мақсадга йўналтирилди. Бу ишлар натижасида 130 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди».

Вилоят чорвадорлари 2014—2015 йилги қиш мавсумига тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда. Шу кунгача 680,7 минг тонна дағал хашак жамғарилди. Ёпиқ қўралар том ва деворларини таъмирлаш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Чорвадорлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳам доимий эътиборда. Яқинда чўпон-чўлиқларга махсус қишки кийим-бош топширилди. Оилавий пудратчиларнинг озиқ-овқат захирасини мустаҳкамлаш мақсадида уларга ун, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа зарур истеъмол моллари етказиб берилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1