Тошкентдаги Дедеман меҳмонхонаси яқинида Nexia ва Cobalt тўқнашиб кетди

ЖАМИЯТ 29.10.2014, 17:12
Тошкентдаги Дедеман меҳмонхонаси яқинида Nexia ва Cobalt тўқнашиб кетди

Тошкентдаги Дедеман Силк Роад меҳмонхонаси яқинида Nexia русумидаги автомобиль Cobalt билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда Bibi.uz.

Йўл-транспорт ҳодисаси 29 октябрь куни соат 13:00 ларда содир бўлган. Nexia бурилишда рўпарадан келаётган Cobalt’га йўл бермаган.  Натижада Cobalt машинасининг двигатель бўлмаси, Nexia’нинг эса ўнг тарафи ва эшиги зарар кўрган.

Cobalt’нинг қутқарув ёстиғи ишга тушган ва ҳеч кимга зарар етмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1