АсосийDunyo

Шер ҳайвонот боғи ходимасини ғажиб ташлади

'Шер ҳайвонот боғи ходимасини ғажиб ташлади'ning rasmi

Америкада қафасдан қочиб чиққан шер ҳайвонот боғи ходимларига ҳужум қилди, деб ёзмоқда, Лента ру.нашри.

Воқеа Американинг Шимолий Каролина штатидаги Консерваторс Сентер ёввойи табиат паркида содир бўлди. Қафасдан қочиб чиққан шер ҳудудни тозалаётган ходимларга ташланган ва эндигина иккинчи ҳафта ишлаётган, 22 ёшли, амалиётчи Александра Блэкни ғажиб ташлаган.

Қизнинг танасини шер панжасидан олиш учун йиртқич отиб ташланган.

Мазкур марказга 1999 йилда асос солинган бўлиб, унда 80 ортиқ ҳайвонлар сақланади. Ҳар йили бу ерга 16 мингдан ортиқ одамлар ташриф буюришади.

    Бошқа янгиликлар