1

"Пахтакор" - Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони!

СПОРТ 29.10.2014, 19:38
"Пахтакор" - Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони!

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган қолдирилган учрашув Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида ўз ниҳоясига етди, деб хабар беради uff.uz. Унда майдон эгалари Бухоронинг “Бухоро” жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги чемпионликни муддатидан аввал расмийлаштирди. Бу “шерлар”нинг миллий чемпионатимиздаги 10-чемпионлиги. Эндиликда жамоа либосидаги юлдузлар сонини иккита кўпайтириш имконига эга бўлди.

Ўйин тўлиқ “Пахтакор”нинг устунлиги остида ўтди. Учрашувнинг дастлабки дақиқасида Жамшид Искандаров узоқдан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 30-дақиқада Владимир Козак ҳам жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 37-дақиқада эса Игорь Сергеев ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 68-даақиқада эса захирадан майдонга тушган Баҳодир Пардаев гол киритиб, ҳисобни 4:0га етказди. Учрашув ана шу ҳисобда якунига етди.

Олий лига, 21-тур
"Пахтакор" - "Бухоро" — 4:0
Гол: Ж.Исканадаров (1), В.Козак (30), И.Сергеев (37), Б.Пардаев (68)
"Пахтакор": Лобанов, Кримец, Миладинович, Ҳошимов, Исматуллаев, Андреев, Козак, Махарадзе, Искандеров, Каримов, Сергеев.
"Бухоро": Корнейчук, Кочнев, Неъматов, Плямадеала, Убайдуллаев, Асқаралиев, Ильин, Рамазонов, Ражабов, Нарзуллаев, Попович.

Фото манбаси: pakhtakor.uz

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1