1

Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити университети ташкил қилинади

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 10:38
Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити университети ташкил қилинади

Ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар соҳасида Тошкент шаҳрида Амити университети (Ҳиндистон) ташкил қилинади. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ўз ифодасини топган, деб ёзади "Халқ сўзи".

Шу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида:

  • ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва менежмент йўналишлари бўйича Университет фаолиятини 2019/2020 ўқув йилидан бошлаш;
  • Университет ўқув биносини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, унинг аудитория ва лабораторияларини халқаро стандартлар асосида замонавий ускуна ва техника билан жиҳозлаш;
  • халқаро стандартларга мувофиқ ўқув режа ва дастурларини жорий қилиш назарда тутилади.

Президент қарори лойиҳасига кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2019 йилнинг 1 августига мазкур вазифаларни бажариши белгилаб қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1