1

“Менинг юртим” телеканали мадҳияси премьера қилинди

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 10:58
“Менинг юртим” телеканали мадҳияси премьера қилинди

Кеча соат 18.00 да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebookдаги расмий саҳифаси орқали My5 телеканалининг мадҳияси премьера қилинди.

Маълумки, “Менинг юртим” телеканали Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳаммуассислигида ёшлар аудиторияси учун фаолият юритади.

Ўзбекистон телеканаллари рейтингида энг юқори учликдан муқим ўрин эгаллаган канал ўзининг “Марказий студия”, “Эътибор марказида”, “Ҳудуд”, “Дийдор ширин” каби кўрсатувлари ва ёшларбоп форматдаги ранг-баранг дастурлари билан томошабинлар ўртасида анча машҳур ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1