1

Бухорода уй ичида қулфланиб қолган қизча қутқарилди

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 11:11
Бухорода уй ичида қулфланиб қолган қизча қутқарилди

Жорий йилнинг 3 декабрь кунида Бухоро вилояти ФВБ тезкор навбатчи қисмига Бухоро шаҳридаги Ал Сомий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро С.Ш. уй ичида 7 ёшлик қизи қулфланиб қолганлигини айтиб амалий ёрдам кўрсатишни сўради. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Мазкур мурожаат юзасидан бошқарманинг қутқарув отряди зудлик билан белгиланган манзилга етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ёпилиб қолган хонадон эшигини очди ва олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уй ичида қолиб кетган фуқаро соғ-саломат ота-онасига топширилди. Бу орқали юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг олди олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1