1

Шоҳимардонга Янги йилнинг дам олиш кунларида 5 мингга яқин аҳоли саёҳат қилди

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 18:28
Шоҳимардонга Янги йилнинг дам олиш кунларида 5 мингга яқин аҳоли саёҳат қилди

Янги йилнинг илк кунларида шаҳар ва туманлардаги беш мингга яқин турли соҳа вакиллари Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғида саёҳатда бўлиб, мароқли ҳордиқ чиқаришди. Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган бу тадбир барчага манзур бўлди.

Шоҳимардон фусункор табиати, зилол сувлари, минг дардга даво наботот олами билан етти иқлимга машҳур бўлиб, денгиз сатҳидан 2500-2700 метр баландликда жойлашган, тўрт тарафи тоғ билан ўралган.

Осмонўпар тоғларнинг бир томони оппоқ қор билан қопланганига кўзингиз тушса, яна бир тарафида қишин-ёзин доимий яшиллик ҳукмрон. Худдики рассом мўъжизакор мўй қалами билан ранглар жилоси ила сайқал берганидай манзаранинг ҳосил бўлгани ҳар қандай кишининг эътиборини тортиши шубҳасиз, албатта.

Қўшни Қирғизистон билан чегараларнинг очилгани Шоҳимардонга яна қайноқ ҳаётни қайтариб берди. Вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан бу ерда туризмни ривожлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Бу ерга келувчилар учун барча шароитлар яратилди.

Қиш фасли бўлишига қарамасдан Шоҳимардонда яратилган шароитлар бугун дам олувчиларнинг кўнглини тоғдек кўтариб, уларга хушкайфият улашмоқда, деб ёзади ЎзА.

Айниқса, “Шоҳимардон тонгги” жамоаси томонидан уюштирилаётган турли кўринишдаги чиқишлар, дорбозлик ўйинлари-ю полвонлик томошалари барча юртдошларимизга манзур бўлмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1