1

Юқори Чирчиқ туманида аёллар ижтимоий мослашув маркази иш бошлади

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 18:32
Юқори Чирчиқ туманида аёллар ижтимоий мослашув маркази иш бошлади

2019 йилнинг 4 январь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган Аёллар ижтимоий мослашув Марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур Марказ фаолияти зўравонлик қурбони бўлаётган аёлларга кўмак кўрсатишга йўналтирилган.

Марказда руҳшунос, юрист, оналар ва болалар хоналари фаолият юритиб, у ерга мурожаат қилган аёлларга малакали мутахассислар томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилади. Зарур ҳолларда аёлларга касб-ҳунар ўргатилиб, уларнинг ижтимоий мослашишлари учун имконият яратилади.

Шу куннинг ўзида Зангиота туманида уй-жойга муҳтож, яшаш шароити оғир бўлган аёлларга янги уйларнинг калитлари топширилди.

Айтиш жоизки, шу куни 16 та шаҳар ва туманлардаги 100 нафар уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй-жойлар ажратилиб, уйларнинг калитларини ўз эгаларига топширилиш маросими бўлиб ўтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1