1

Меҳмонхона хизматларини кўрсатишда прописка ва никоҳ гувоҳномаси талаб қилинмайди

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 21:49
Меҳмонхона хизматларини кўрсатишда прописка ва никоҳ гувоҳномаси талаб қилинмайди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 январдаги «Туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (пропискаси), фуқаролиги, қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек шахсий ҳаётга оид ҳуқуқларни чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар тақдим этилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, санаб ўтилган чекловлар қонунчиликка зид келади.

Ўзбекистонда кўп йиллар давомида никоҳда бўлмаган жуфтликларнинг меҳмонхоналарда бирга қолиши тақиқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1