1

Самарқандда илк бор ҳарбий хизматчи аёллар форуми ўтказилди

ЖАМИЯТ 06.01.2019, 12:57
Самарқандда илк бор ҳарбий хизматчи аёллар форуми ўтказилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчи аёлларининг Форуми ўтказилди.

Форумда Ўзбекистон Қуролли Кучларида ҳамда хорижий давлатларда ҳарбий хизматчи аёлларни ҳарбий хизматга чақиришдаги талаблар, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга яратилган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Форумни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Президентининг сержантлар таркибига қаратилган талабларини тушунтириш, миллий армиямиз сафларида масъулиятли, ташаббускор ёшларни бирлаштириш, ҳарбий хизматчилар фаоллигини оширишдан иборат.

Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда мамлакатимизда турли тармоқларда меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиалрнинг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Жумладан, давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1,5 мингга яқин аёллар раҳбарлик лавозимида ўтирибди.

Биринчи бор ўтказилган Форум доирасида аёл ҳарбий хизматчиларда хизмат вазифасини ўташ чоғида юзага келаётган муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Намунали хизмат кўрсатган аёллар муносиб тақдирланди.

Тадбир якунида таниқли хонандаларимиз томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлаб, барчага аъло кайфият улашди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1