1

Маскерано "Барселона"да тенгсиз деб топилди

СПОРТ 30.10.2014, 11:55
Маскерано "Барселона"да тенгсиз деб топилди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано 2013/14 мавсум якунларига кўра, Альдо Ровира мукофоти билан тақдирланди, дея хабар беради клуб расмий сайти.

Мазкур мукофот 2010 йилдан бери ўтказилиниб келинмоқда ва "Барселона" жамоаси собиқ директорининг фожеали ўлим топган ўғли шарафига қўйилган.

Аргентиналик футболчи 2013/14 мавсумда Испания чемпионати доирасида 28 учрашув ўтказган.

– Мен учун овоз берган барчага ўз миннатдорлигимни билдираман. Биз "Барселона"да қолиб, ўз вазифамизни аъло даражада бажаришда ва жамоанинг мувафаққиятларига садоқат билан хизмат қилишда давом этамиз, – дейди Маскерано.

SPORTS.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1