1

Ўзбекистонда меҳмонхоналар сони кескин ортади

ЖАМИЯТ 07.01.2019, 09:38
Ўзбекистонда меҳмонхоналар сони кескин ортади

“Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида“ ги Президент қарори билан 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида меҳмонхоналар қурилишининг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Унга биноан 2019 йилда умумий хоналар сони 4664 та бўлган яна 212 та янги меҳмонхоналар қурилади. Энг кўп меҳмонхоналар Тошкент (41 та), Самарқанд (30 та) ва Бухорода (29 та) бунёд этилади. 2021 йилга қадар босқичма босқич уларнинг сони ошириб борилади ва шу даврга қадар умумий хоналар сони 30 212 та бўлган янги 1508 та меҳмонхонага асос солинади. Шу тариқа 2021 йилга бориб Ўзбекистонда меҳмонхоналар сони 2 394 тага етади. Улардаги хоналар сони эса 50 044 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил якунига кўра юртимизда 886 та меҳмонхона бўлиб, уларда 19 минг 832 та хоналар бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1