1

Нукусда йўловчи поезди ўсмирни босиб кетди

ЖАМИЯТ 07.01.2019, 09:41
Нукусда йўловчи поезди ўсмирни босиб кетди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Нукус шаҳри темир йўл вокзали ёнида бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида маълумот берди. Бу ҳақида "Makan.uz" нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019 йил 5 январь куни соат 13:45да Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи "Хўжайли-Нукус" темир йўлининг 2-пикети 699-километрида 334-сонли "Саратов-Урганч-Тошкент" йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози темир йўл релсининг ўртасида қулоғига қулоқчин таққан, Нукус шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Р.Д.ни босиб кетган. Оқибатда, Р.Д. воқеа жойида вафот этди.

Ушбу ҳолат бўйича ҳозирги вақтда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1