14 январь - “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остидаўтказилаётган оммавий югуриш марафонига старт берилди.
Бу ҳақда Zarnews.uz нашри хабар берди.
Регистон майдонидан Университет хиёбонигача бўлган 10 километрлик масофада 18-25 ёшгача бўлган 2 минг нафардан ортиқ киши югурмоқда.