1

Тошкентда Амити университети ташкил этилди

ЖАМИЯТ 09.01.2019, 11:07
Тошкентда Амити университети ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити Университети ташкил этилди.

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм-каналида маълум қилинди.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити Университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1