1

Ромитанда Аёллар ижтимоий мослашув маркази очилди

ЖАМИЯТ 09.01.2019, 11:22
Ромитанда Аёллар ижтимоий мослашув маркази очилди

Бухоро вилояти Ромитан туманида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган Аёллар ижтимоий мослашув Марказининг (шелтер) очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати хабар тарқатди.

Марказни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари очиб берди.

Айтиш жоизки, Республика бўйича шелтерларнинг умумий сони 137 та етди ва бу борада ишлар давом эттирилади.

Шу куннинг ўзида Танзила Нарбаева хотин-қизлар учун ташкил этилган Коворкинг ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш марказига ташриф буюриб, маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий, ахлоқий, қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, бошланғич ташкилотлар ҳамда фаол аёллар билан мулоқотда бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1