1

Хамеснинг орзулари амалга ошди

СПОРТ 30.10.2014, 18:24
Хамеснинг орзулари амалга ошди

Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес сўнгги уч-тўрт йилдан бери Мадриднинг "Реал" клубида фаолият олиб боришни орзу қилган экан.

– Мен доимо "Реал"да ўйнашни хоҳлардим ва бу менинг орзуим эди. Мана ўша орзуим амалга ошиб, "қироллик клуби"да тўп сурмоқдаман. Бу ерда узоқ йиллар қолишни истайман ва жамоадаги ўрнимни йўқотмасликка бор вужудим билан ҳаракат қиламан. Иқтидоримга ишонаман, аммо футболда омад бўлмаса, бунинг ўзи камлик қилади, – дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум мадридликлар сафида 16 учрашув ўтказиб, 5 гол ва 5 голли пасга муаллифлик қилган.

SPORTS.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1