АсосийJinoyat

Янгийўлда йўловчи ҳайдовчининг пули ва телефонини ўғирлади

'Янгийўлда йўловчи ҳайдовчининг пули ва телефонини ўғирлади'ning rasmi

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида йўловчи ҳайдовчининг пули ва телефонини ўғирлади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Янгийўл туманида яшовчи фуқаро А.Я ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, жорий йил 1 январь куни номаълум шахс Янгийўл шаҳридаги “Аристократ“ кафеси олдидан автомашинасига йўловчи сифатида ўтирганини ва “Мезон” маҳалласига олиб бориб қўйишини сўраганини, манзилга етгач эса ҳайдовчидан гаплашиб олиш учун қўл телефонини сўраб олганини, шунингдек, ҳайдовчининг бефарқлигидан фойдаланиб, автомашина ғаладонидан 500 минг сўм пулини олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу жиноятни Янгийўл тумани Баҳор маҳалласида яшовчи фуқаро А.А содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.А га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар