Кеча, 9 январ куни Хонанда Достон Убайдуллаевнинг отаси таниқли созанда, доира санъати устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Убайдуллаев 66 ёшида вафот этди.
"Биздан рози бўлинг отажоним, Аллоҳ раҳматига олсин сизни", - деб ёзув қолдирган хонанда instagram‘даги саҳифасида.
Рустам Убайдуллаев 1952 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган эди.
"Даракчи" таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.






