1

Жаҳон банки Ўзбекистонга 261 миллион долларлик кредит ажратди

ЖАМИЯТ 30.10.2014, 18:38
Жаҳон банки Ўзбекистонга 261 миллион долларлик кредит ажратди

Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати 261 миллион долларга тенг кредит шартномаси имзолади. Бу ҳақда банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига асосланиб Gazeta.uz хабар бермоқда. Ушбу маблағ Қорақалпоғистон республикасининг дренаж тизимини модернизация қилишга сарфланиши кўзда тутилган.

Кредитнинг 242,5 миллион долларлик қисми Халқаро тараққиёт ассоцацияси, 18,3 миллион доллар эса Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан ажратилган.

Шунингдек, Жаҳон банки яна Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки маблағларидан Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантириш учун 150 миллион долларлик кредит ажратишни режалаштирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1