Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туризмни ривожлантириш максадида еш тадбиркор аёл Мавлуда Шерова ташаббуси билан ташкил этилган меҳмонхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
12 ўринга мулжалланган меҳмонхона замон талабларига жавоб берадиган тарзда жиҳозланган бўлиб, барча қўлайликларга эга.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева, тадбиркор аёллар, вилоят ва шахар фаоллари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари янги мехмонхона шарт-шароитлари билан танишдилар.






