1

Пенчак силат бўйича “Uzbekistan Open – 2014” халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар биринчи

СПОРТ 31.10.2014, 09:02
Пенчак силат бўйича “Uzbekistan Open – 2014” халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар биринчи

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида болалар, ўсмирлар, хотин-қизлар ва катталар ўртасида пенчак силат бўйича “Uzbekistan Open – 2014” халқаро турнири якунланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Мусобақада Ўзбекистон, Малайзия, Сингапур, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Спортчиларимиздан Муҳаммад Раҳимов, Асқар Шербоев, Боур Жонузоқов, Умид Абдураҳмонов, Шерзод Абдуғаниев ва Дилноза Латипова Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин эгаллади.
Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовор бўлди. Малайзия ва Сингапур спортчилари шоҳсупанинг кейинги поғоналаридан жой олди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1