1

Зулфия Давлат мукофоти учун танловнинг илк босқичларида 30 мингга яқин қиз қатнашди

ЖАМИЯТ 11.01.2019, 13:46
Зулфия Давлат мукофоти учун танловнинг илк босқичларида 30 мингга яқин қиз қатнашди

Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловнинг илк босқичларида юртимиздаги олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар ва Меҳрибонлик уйларидан 30 мингга яқин қиз қатнашганлиги қизларимиз орасида мазкур танловга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётганидан далолатдир.

2019 йил 16 январда ўтказиладиган танловнинг республика саралаш босқичига ҳудудлардан 335 нафар иқтидорли қизларнинг рўйхати тақдим этилди.

Номзодлар орасида қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз бошқирд миллатига мансуб вакилалар мавжуд.

2019 йилдаги Зулфия номидаги Давлат комиссияси томонидан Танловларни мутлақо янги талқинда ўтказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Ҳар йили Давлатимиз раҳбари томонидан юксак эътироф этилиб келинаётган Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.

2000-2018 йиллар давомида мазкур мукофотга сазовор бўлган қизларнинг сони 283 нафарга етиб, уларнинг 65 нафари адабиёт, 79 нафари маданият (шундан спортчи кизлар 49), 49 нафари санъат, 24 нафари фан, 43 нафари таълим йўналишлари бўйича тақдирланган.

Совриндорларнинг 9 нафари Ўзбекистон Президенти стипендияси, 11 нафари Навоий ва Ибн Сино стипендиялари совриндорлари, 87 нафари эса Осиё, жаҳон ва бошқа нуфузли халқаро мусобақа ва танловлар ғолиблигини қўлга киритган ёшлардир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1