1

Баҳодир Насимов фаолиятини Эронда давом эттиради

СПОРТ 31.10.2014, 12:36
Баҳодир Насимов фаолиятини Эронда давом эттиради

Ўзбекистонлик ҳужумчи Баҳодир Насимов фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Насимов кеча Хуросон шаҳрининг «Падидеҳ» жамоаси билан шартнома имзолаган. Бу ҳақида журналист Усмон Ибодов твиттердаги саҳифасида хабар бериб ўтган.
"Баҳодир Насимов куни кеча Эроннинг «Падидеҳ» Хуросон клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади. Самарқандлик 27 ёшли ҳужумчи ёзга қадар Эрон Про-лигасида Машҳад шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган клуб сафида тўп суради", - дея хабар беради Усмон Ибодов.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Насимов бунга қадар Озарбайжоннинг "Нефтчи" клуби шарафини ҳимоя қилган ва бир неча ойдан буён эркин агент мақомида бўлиб турган эди.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1