1

ҚҚС касса чекида кўрсатилган бўлиши керак

ИҚТИСОДИЁТ 14.01.2019, 17:39
ҚҚС касса чекида кўрсатилган бўлиши керак

Бу ҳақда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ўз ҳудудий бошқармаларига юборилган 11.01.2019 йилдаги хатида кўрсатиб ўтилган.

Шу тариқа, агар сотувчи ҚҚС тўласа ва товарларга (ишларга, хизматларга) ҚҚС солинса, ҚҚС суммалари касса чеки, тўлов терминали чекининг мажбурий реквизитлари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, товарлар (ишлар, хизматлар) аҳолига нақд пулда реализация қилинган ҳолларда сотиб олувчига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанциялар ҳисобварақ-фактура ўрнини босади (Солиқ кодексининг 222-моддаси). Шу туфайли ушбу ҚҚСни ҳисобга олиш учун харидор-юридик шахсга ҳисобварақ-фактура керак бўлади. Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларга тўланган солиқ суммаларини ҳисобга олишга ҳақли эмаслар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1