АсосийJinoyat

Янги йил кечаси Янгиер қишлоғида нохуш ҳодиса​ юз берди

'Янги йил кечаси Янгиер қишлоғида нохуш ҳодиса​ юз берди'ning rasmi

Янги йил оқшоми – 2018 йилнинг 31 декабрь кунидан 2019 йилнинг 1 январь кунига ўтар кечаси Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Варозун” маҳалла фуқаролар йиғини Янгиер қишлоғида нохуш ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қизилтепа тумани ИИБ Тергов бўлинмаси катта терговчиси катта лейтенант Э.Жўраевнинг тақдим этган маълумотларига кўра, Варозун қишлоғида яшовчи фуқаро А.У. янги йил оқшомида Янгиер қишлоғида яшовчи укаси Ж.П.нинг хонадонига меҳмонга боради. Меҳмондорчиликда олдиндан таниш бўлган Қ.К. билан тортишиб қолишади. Янги йил кириб келиб, меҳмонлар тарқагандан сўнг соат 00:10 ларда А.У. Қ.К.ни ўз уйининг орқа томонидаги ички йўлакда ушлаб, унга тан жароҳати етказади.

Аниқланишича, ўша кеча Қ.К.нинг бош ва тана қисмига ёғоч бўлаги билан бир неча маротаба зарба берилган. Экспертиза хулосаси Қ.К.га ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказилганини тасдиқлаган.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича А.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар