Саноат соҳасидаги корхоналар учун ягона солиқ тўловининг ставкаси 5 фоизга камайтирилди

ЖАМИЯТ 31.10.2014, 15:07
Саноат соҳасидаги корхоналар учун ягона солиқ тўловининг ставкаси 5 фоизга камайтирилди

Истиқлол йилларида мамлакатимизда солиқ юкининг йил сайин енгиллаштирилаётгани ва хўжалик юритувчи субъектларга берилаётган кўплаб имтиёзлар самарасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик етакчи соҳалардан бирига айланди. Яратилаётган кенг имконият ва қулайликлар бу борада муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, яъни саноат соҳасидаги корхоналар учун ягона солиқ тўловининг ставкаси 5 фоизга камайтирилиши ҳисобидан солиқ тўловчилар ихтиёрида қоладиган маблағлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг моддий базасини такомиллаштиришга ҳамда янги иш ўринлари яратишга имкон туғдирмоқда.

Мавжуд имтиёз ва қулайликлардан фойдаланиб Узун туманидаги «Кавсар Мадад» хусусий корхонаси «Ўзсаноатқурилишбанк» Термиз минтақавий филиалидан 300 миллион. сўм миқдорида узоқ муддатли кредит маблағи олган эди. Корхона бу маблағга хориждан шифер ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологияни олиб келиб ўрнатди. Айни пайтда замонавий технология асосида шифер ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, жорий йилнинг шу даврига қадар 1 миллиард 252 миллион сўмлик шифер маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Соф фойда эса 150 миллион сўмни ташкил қилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур корхонага 12 миллион сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди. Солиқ имтиёзлари ҳисобидан тежалган молиявий захираси ҳисобидан янги технологияларни олиб келиб ўрнатиш режалаштирилмоқда. Албатта, тадбиркорлик субъектларига берилаётган солиқ имтиёзлари жойларда янги ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқариш имкониятини янада кенгайишига қулайлик туғдирмоқда.

manba:soliq.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1