Тошкент шаҳрида жойлашган Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи модернизация қилинади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Сайфулла Аҳмедов сўзларига кўра, алоҳида эътибор боғнинг хавфсизлигига қаратилади. Режаларга кўра, барча аттракционлар техник кўрикдан ўтказилади. Энг эски аттракционлар фойдаланишдан чиқарилиб, уларнинг ўрнига янги ва замонавий аттракционлар ўрнатилади.
Бундан ташқари, боғдаги собиқ «Волгоград» кўли ва унинг атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилади: Сув ҳавзаси кенгайтирилиб, унинг атрофида дам олувчилар учун барча қулайликлар яратилади.
Шунингдек, ҳоким биринчи ўринбосарининг маълум қилишича, жорий йил якунига қадар боғнинг орқа тарафида кенг автомобиль тўхташ жойи қурилади.





