1

Луис Суарес: Бизга бир оз омад етишмади

СПОРТ 02.11.2014, 12:14
Луис Суарес: Бизга бир оз омад етишмади

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Сельта”га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Агар тўп дарвозага киришни истамаса, ҳеч қачон у ерга кирмайди. Бизда гол киритиш учун қулай имкониятлар етарлича бўлди, аммо омадимиз келмади. Бизнинг рақибларимиз ягона имкониятдан фойдаланиб, ғалаба қозона олишди. Биз янги чўққиларни забт этишни хоҳлаймиз.

Чунки “Барселона” дунёнинг энг яхши жамоаси. Мухлисларимиз бизга ишонишади, футболчилар эса натижага масъул энг асосий инсонлар ҳисобланишади. “Сантьяго Бернабэу”да мен 45 дақиқани яхши ўтказдим, аммо кейин ўзимда чарчоқ ҳис қилдим. Мен прессинг ва жамоадошларим билан ўзаро ўйин амалиёти йўқлигидан бир оз ўзимни йўқотиб қўйдим. “Сельта”га қарши ўйинда ҳаммаси бошқача бўлди, ўзимни жуда яхши ҳис қилдим”, - дейди Суарес испан матбуотига берган интервьюсида.

Манба: www.goal.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1