Давлат хизматлари агентлиги тақдим этган маълумотга кўра, 2018 йилда ФҲДЁ бўлимлари томонидан 773 522 та туғилишлар қайд қилиниб, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 51 428 тага ёки 7,1 % кўпайган, шундан 24 111 таси 2018 йилгача туғилган болаларнинг туғилишидир.
2017 йилга нисбатан 2018 йилда ўғил болаларнинг туғилиши 27 207 тага (7,2 %) ва қиз болаларники 24 223 (6,9%) тага кўпайган.
Республика бўйича 14 176 марта икки ва ундан ортиқ эгизаклар туғилган бўлиб, бу умумий туғилишлар сонидан 3,7% ташкил қилади. Самарқанд вилоятида республика миқиёсида энг кўп 1 782 нафар эгизак туғилгани қайд қилинган.
2018 йилда туғилган қиз болаларга энг кўп "Солиха" исм берилган бўлса, ўғил болаларга энг кўп "Мустафо" исми берилган.