2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб, Тошкентда қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш таърифи оширилади. Бу ҳақда "Махсустранс" Давлат ишлаб чиқариш бошқармаси маълум қилди.
Унга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш – жисмоний шахслардан: бир киши учун бир ойга - 4500 сўм этиб белгиланди. Ҳозирги кунда бир киши учун ойлик тўлов 3900 сўмни ташкил қилганди.
Бундан ташқари, қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш:
- бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун – 53989,56 сўм
- хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м3 учун – 53986,56 сўм
Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш:
- бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига – 20174,12 сўм
- хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига – 20174,12 сўм этиб белгиланди.
НД-310 русумли автомобилларда чириндиларни қайта юклаш станцияларидан
( Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧКЮШ ) “Оҳангарон” чиқинди хонасигача олиб бориш 1-тоннаси учун – 15015,8 сўм.






