2018 йилда солиқ тўловчилар учун бевосита дахлдор бўлган кўплаб муҳим ўзгаришлар рўй берди. Солиқ тартиблари ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш, адолатли, ҳаммага бирдек маъқул келадиган ставкалар жорий этиш, тадбиркорликка солиқ юкини камайтириш ва бизнес учун тенг шароитларни яратишга қаратилган Солиқ Концепцияси қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатга биноан, 2019 йилдан Давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг товар айланмасидан олинадиган 3,2 фоизли мажбурий ажратмалар бекор қилинди.
- Бунинг натижасида жорий йилда Андижон вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида 392 миллиард 900 миллион сўм миқдорида маблағ қолиши кутилмоқда, - дейди Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Жасурбек Машрапов. - Солиқ ставкаларининг пасайтирилиши нафақат тадбиркорлик субъектлари, балки фуқароларнинг даромадлари ошишида ҳам кўриш мумкин. Масалан, фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган 8 фоиз мажбурий суғурта бадали бекор қилиниши боис вилоят аҳолисининг қўлга оладиган иш ҳақлари 2019 йилда 327 миллиард 100 миллион сўмга ортади.
Дилмурод Парпиев,
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси
жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот
шўъбаси катта инспектори






