Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия Федерацияси ҳудудида ҳужжатсиз ва маблағсиз қийин аҳволда қолган юртдошларимизни Ўзбекистонга қайтариш ишларини давом эттирмоқда, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
15-17 январь кунлари иккита рейс билан Москвадан 60 нафар одам қайтарилди.

Ушбу чора-тадбирлар бошлангандан буён 253 киши Ватанига қайтиб келди. Жами 1500 нафар одамни қайтариш режалаштирилган.






