Бугун, 18 январь куни кечаси соат 01.43да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Чилонзор тумани "Нафосат" маҳалласидаги 56-уй 62-хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Бўлинмалар соат 01.47 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 01.53да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғинни ўчириш жараёнида уй эгаси 1946 йилда туғилган А.И.нинг куйган ҳолда жасади топилган.
Ёнғин натижасида уйнинг 5 кв.метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин кенг майдонга тарқалиши олди олинган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Ёнғин сабаби аниқланмоқда.






