"Юксалиш" умуммиллий ҳаракат раислигига «Тараққиёт стратегияси» марказининг собиқ директори Бурханов Акмал Эшондедаевич сайланди.
Ўз навбатида, Марказ жамоаси А.Бурхановга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошиши ҳамда "Тараққиёт стратегияси" маркази фаолиятининг ривожи йўлида қўшган самарали ҳиссаси, фидойилиги ва жонкуярлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонига кўра "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ташкил этилган эди.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради.
Умуммиллий ҳаракатнинг асосий мақсади режалаштирилган ислоҳотларни, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашишдир.






