Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига мувофиқ, ҳайдовчи ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пойтахтимизнинг Амир Темур кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига туташ йўли 2019 йилнинг 1 август кунига қадар вақтинчалик ёпилади.
Ушбу кўчаларда қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти узр сўраган.






