«Термиз» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ:
«Термиз» эркин иқтисодий зонасига кирувчи ҳудудлар чегаралари белгиланди;
«Термиз» эркин иқтисодий зонаси дирексиясининг ташкилий-ҳуқуқий тузилмаси таъсис этилди.
Шунингдек, қарор билан дирексиянинг асосий таъсисчиси этиб «Surkhan Global Trade» МЧЖ белгиланди.
Мазкур масъулияти чекланган жамият «Термиз» ЭИЗ ҳудудида фаол инвестиция сиёсатини амалга оширади ва мувофиқлаштиради.