1

Олий лига 25-тур. Пешқадамлар ғалаба қозонишди

СПОРТ 02.11.2014, 17:30
Олий лига 25-тур. Пешқадамлар ғалаба қозонишди

Мамлакатимиздаги 7та стадионда Олий лига 25-тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Бугунги ўйинларда мусобақада пешқадамлик қилаётган жамоалар ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, ишончли ғалабаларга эришишди.

Ўтган турда чемпионлик масаласини ҳал қилган “Пахтакор” клуби ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жиззахликлар номдор рақибларига қарши имкон қадар муносиб ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишди. Учрашувнинг 31-дақиқасида Игорь Сергеев Искандаровнинг ажойиб узатмасини голга айлантириб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим Тошкентликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам “шерлар” ҳужум қилишда давом этишди. Яна ўша Сергеев Исканадров бошлаб берган комбинациядан сўнг гол киритиб, дублга эришди. Бу гол ўйиндаги якуний гол бўлди. “Пахтакор” навбатдаги ғалабани тантана қилди.

Тошкентдаги яна бир ўйинда “Локомотив” “Нефтчи”га қарши майдонга тушиб, иродали ғалабага эришди. “Темирйўлчилар” икки марта ҳисобда ортда бора туриб, якунда нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки ғалаба қозонишга ҳам муваффақ бўлишди. Дастлаб, Гейнрих 73-дақиқада гол киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейин эса захирадан майдонга тушган Алишер Шоғуломов пенальтидан гол киритиб, ҳисобни 4:2 етказиб қўйди.

Яна бир учрашувда "Бунёдкор" сафарда "Андижон"га қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида устунликка эришди. Сардор Рашидов мазкур ўйинда жаримадан ажойиб гол киритиб, ҳисобни очди. Кейин эса Иван Милошевич жамоадошларининг бошлаган комбинациясини якунига етказиб қўйди.

Қолган ўйинлар натижалари билан қуйида танишишингиз мумкин:
“Пахтакор”- “Сўғдиёна” 2:0
Гол: И.Сергеев (31, 72)
“Локомотив” - “Нефтчи” 4:2
Гол: М.Бикмаев (29), И.Раҳимов (45), А.Гейнрих (73), А.Шоғуломов (90+1 пен) - Н.Отақўзиев (5), Ш.Ҳакимов (35)
“Андижон”- “Бунёдкор” 0:2
Гол: С.Рашидов (7), И.Милошевич (13)
“Олмалиқ” - “Навбаҳор” 3:1
Гол: А.Исроилов (7), С.Шоаҳмедов (72, 83) - Ш.Эркинов (30)
“Динамо” – “Бухоро” 0:0
“Машъал” – “Насаф” 1:1

Гол: М.Ғофуров (90) – А.Геврокян (83, пен.)
“Қизилқум” – “Металлург” 0:0

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1